QARO'ZBРУСENG

Филиал студентлари А.Исабаев ва С.Аметовлар видеороликлар танловида 1-ўринни эгаллади

2020 йил 19 апрель куни ТAТУ ва унинг 5 та ҳудудий филиаллари талабалари ўртасида “Мен туғилиб ўсган маскан” ва 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган “Аждодлар хотираси олдида бош эгамиз” мавзуларида видеороликлар танлови эълон қилинган эди. Мазкур видеороликлар танловига  филиал талабалари ўзларининг тайёрлаган видеороликлари билан фаол иштирок этди. Танлов натижасига кўра филиал студентлари А.Исабаев ва С.Аметовлар 1-ўринни эгаллади. "Мен туғилиб ўсган маскан" мавзусида 1-ўринни 2-Б ДИ йўналиши талабаси А.Исабаев ҳамда "Аждодлар хотираси олдида бош эгамиз" мавзуидаги 4-Б КТ йўналиши талабаси С.Аметовлар ғолиб деб топилди. Танлов ғолиблари диплом ва
1 500 000 сўмдан пўл мукофати билан тақдирланди.

Тошкент Ахборот технологиялари Университети Нукус филиали 4-босқич талабаси  Сардорбек Аметов хамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси ҳамкорлигида "Ғалаба-75"га бағишлаб "Аждодларимиз хотираси  олдида бош эгамиз!" мавзусида тайёрланган видеоролик.

Тошкент Ахборот технологиялари Университети Нукус филиали 2-босқич талабаси А.Исабаев "Мен туғилиб ўсган маскан" мавзусида тайёрланган видеоролик.