QARO'ZBРУСENG

“Йил талабаси-2019” ғолиблари муносиб тақдирланди

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Йил талабаси-2019” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

FOTO

Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов очиб берди:

- Тақдирлаш маросимининг Мўйноқ туманида ўтказилишининг катта маъноси бор. Чунки, муҳтарам Президентимизнинг “Маданият Мўйноқдан бошланади”, деган фикрлари ҳам бежиз эмас, албатта. Йўл бўйи Қорақалпоғистон халқининг миллий мерослари, ёдгорликлари ва маданияти бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Айниқса, менда қорақалпоқ халқ қўшиғи “Айдынлар” ўзгача таассурот қолдирди,-дейди вазир ўринбосари.

Танловнинг барча ғолибларига “Йил талабаси-2019” статуэткаси, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

- Вақти келиб шу фестиваллар Mўйноқда ўтказилади. Бу ернинг ҳеч кимникига ўхшамаган атласи, қалпоқлари бор. Бугун юртимизда ҳамма Tошкентга оқяпти. Вақти келиб ҳамма Mўйноқда ишлашни, Mўйноқда яшашни истаб қолади. Mен яқин келажакни шундай тасаввур қиляпман. Энди бу тасаввур эмас, ҳатто ишоняпман десам ҳам бўлади. Aна шундай масканда турганимдан хурсандман. Сизларга ҳам “Хуш келибсиз!”, дейман.

Бугун “Йил талабаси” танлови финалини ўтказиш учун келдик. Бунда рамзий маъно бор. Бугун Mўйноққа ажойиб илм аҳли келди. Зиё, нур келди. Зиё келган жойга, сув ҳам келади. Яқин келажакда “Йил талабаси“ танловини кемада ўтказамиз, Худо хоҳласа, - дея қайд этди вазир ўринбосари.

FOTO

 

Тақдирлаш маросимида вазирликнинг маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи О.Базаров, вазирликнинг маънавият ва маърифат маркази директори О.Худайназаров, туман ҳокимлиги раҳбарлари, Қорақалпоғистондаги барча ОТМ ректорлари иштирок этди.  ОТМ ректорлари томонидан Мўйноқ тумани мактаб ўқувчилари учун китоблар совға қилинди.

Сўнгра тадбир иштирокчилари тумандаги “Future Muynak” IT марказига ташриф буюриб, Марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида “Кемалар қабристони” ва туманнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.