QARO'ZBРУСENG

ТАТУ Нукус филиалида яна бир фалсафа доктори (PhD)

Бүгун ТАТУ Нукус филиали Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Хайратдин Сейткамалов биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муносиб химоя қилди.
Диссертация «Жанубий Орол бўйи шароитида йирик шохли молларнинг юрак-қон томир тизими функционал ҳолатининг хусусиятлари» мазусида биология фанлари доктори профессор,
Светлана Мамбетуллаева илмий раҳбарлигида химоя қилинди. 
Тадқиқотнинг асосий мақсади Жанубий Орол бўйи шароитида хориждан келтирилган сут ва гўшт йўналишидаги юқори маҳсулдор зотдор сигирлар ва улардан олинган бузоқларнинг юрак-қонтомир тизимининг функционал ҳолатини аниқлаш дан иборат (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида) ҳисобланади.
Тадқиқотнинги илмий янгилиги шунда, Жaнубий Орол бўйининг ноқулай экологик шaрoитидa табиий   резистентликнинг физиoлoгик aсoслaри, шунингдeк, турли ёшдаги қора-ола ва латвия қўнғир зотларига мансуб моллaр юрaгининг биoэлeктрик фaoллиги вa самарадорлик кўрсaткичлaри аниқланган. Илк бор турли ёшдаги қора-ола ва латвия қўнғир зотларига мансуб моллaрнинг ноқулай экологик омиллар таъсирида юрак-қонтомирлари тизимидаги функционал параметрлари ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари шаклланишининг мослашиш механизмлари аниқланган.
     Илк бор қора-ола ва латвия қўнғир зотларига мансуб моллaр юрагининг турли чаҳарорат интервалларида зотларга хос бўлган биоэлектрик фаоллигининг физиологик механизмлари очиб берилган.
Шунингдек, Жанубий Оролбўйи ҳудуди шароитларига келтирилган турли зотларга мансуб ҳайвонларнинг янги шароитга мослашиш ва зотга хос бўлган ирсий маҳсулдорлик кўрсаткичларини ҳамда олинадиган маҳсулотлар сифатини сақлаб қолишнинг оптимал меъёрлари аниқланган.

ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати