QARO'ZBРУСENG

Нукус шаҳрида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри марказида ташкил этилган Замонавий ҳарбий-техника ва қурол-яроғ кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги элементлари бўйича кўргазмали чиқишлари ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти клубларининг ҳарбий техник ва спорт имкониятларини мужассам этган намойишлари асосида ёшлар учун ҳарбий ватанпарварлик фестиваллари ташкил этилди. Мазкур фестивалга филиал дирекцияси, профессор-ўқитувчилари ва 200 нафар фаол талаба-ёшлари иштирок этишди.