Математика бўйича янги иқтидорларни кашф этиш, уларни интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда математика фанига бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактаби ҳамда Ўзбекистон Математиклари ва Информатика Ассоциацияси билан биргаликда карантин даврида шу йилнинг 28 апрел куни олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Масофавий математика — 2020!" Республика онлайн олимпиадасини эълон қилинган эди. Бугун шу танловнинг натижаси эълон қилинди.
Танлов натижаси кўра, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали "Дастурий инжинириги" йўналиши 3 босқич талабаси Арман Нурниязов 1-ўринни эгаллади.
Маълумот учун "Масофавий математика — 2020!" онлайн олимпиадасида Республика олий таълим муассасаларидан жами 1005 нафар талабалар иштирок этган.