QARO'ZBРУСENG

Бугун ТАТУ Нукус филиалида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси  Кеңесбай Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Дин ишлари бўйича мутахассиси  Нурылла Жамалов, Фуқораларнинг ўзини-ўзи бошқариш уюшмаси ишларини мувофиқлаштириш ишлари Нукус шаҳар Кенгаши Диний маърифий ишлари масаласи бўйича  ўринбосар Гулистан Қурбанова, Нукус шаҳар «Имом Ишон Муҳаммад» жоме масжиди  Имом ўринбосари Айбек Жолаўшиев, Нукус шаҳар ҳокими Дин ишлари бўйича мутахассиси Х.Незаматов, Нукус шаҳар Украина «Славутич» марказидан Мамутова Валентина Николаевна, Шевченко Екатерина Павловналар ўз маьрузалари билан иштирок этди.
-“Биламиз,дунёдаги  тинчлик ва барқарорликка миллатлараро ва динлараро зиддиятлар ҳамда терроризм жиддий ҳавф туғдирмоқда. Гарчи Ўзбекистонда мустақиллик йиллари миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини сақлаш борасида  изчил сиёсат олиб борилган ва бу борадаги ишлар янги давр талабларидан келиб чиқиб давом эттирилиб келинаётган бўлса-да, глобаллашув шароитида биз огоҳ бўлишимиз зарур”- дейди, ўз нутқида Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси  Кеңесбай Каримов.
Албатта , мамлакатимизнинг тараққий этиши авваламбор ундаги, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик барқарорлик муҳитининг сақланиши билан бевосита боғлиқ. Тадбир давомида талабалар қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олди. 
Тадбир сўнгида  «Меҳр операцияси” номли ҳужжатли филм намойиш этилди.


ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати