QARO'ZBРУСENG

Олий таълим соҳаси вакилларининг Ўзбекистон халқига МУРОЖААТИ

Бундан бир аср муқаддам она юртимиз Туркистон ўлкаси тақдири зиёлиларимизнинг ҳаёт-мамот масаласига айланган пайтда буюк маърифатпарвар олим Абдурауф Фитрат “Ҳар бир мамлакатнинг толеси ва тараққиёти ёшларга қандай таълим ва тарбия берилишига ҳар томонлама боғлиқдир”, деган эзгу шиорни ўртага ташлаган эди.

Ўтган оғир ва машаққатли йиллар буюк келажакни ҳар томонлама етук ва юксак малакага эга мутахассис кадрлар тайёрламасдан қуриш мумкин эмаслигини тасдиқлади. 

Шу боис, мамлакатимизда соғлом ва ҳар қандай иллатлардан холи бўлган таълим-тарбия муҳитини шакллантириш бугун ҳар биримизнинг муҳим ва устувор вазифамиз бўлмоғи лозим. 

Бу йўлда  тўсиқ бўлаётган муаммоларни баратараф этиш, таълим тизими софлиги ва шаффофлигини таъминлаш, айниқса, унинг обрўсига путур етказаётган коррупцияни бартараф этиш кечиктириб бўлмайдиган вазифамиз ҳисобланади.