QARO'ZBРУСENG

Ахборот коммуникация технологиялари орқали мустахкам оила сари

Барчамизга маьлум, Республикамизда жорий этилган  “Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузиридаги Оила илмий-амалий тадкикод маркази томонидан “Соғлом оила — соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган тадбирлари ташкил этилмокда.
ТАТУ Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузиридаги Оила илмий-амалий тадқиқод маркази Қоракалпагистон Республикаси бошқармаси ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Ахборот коммуникация технологиялари орқали мустахкам оила сари" номли ўқув курси ташкил қилинди. 
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича. Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Т. Романов, ТАТУ Нукус филиали Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Сейткамалов, ТАТУ Нукус филиали хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Х.Умаровалар иштирок этди.
Ўкув курсни ташкил этишдан мақсад  Оғир хаётий вазиятга тушиб қолган оилалар айникса, ёш оилаларга АКТ ва психология билимларини ўргатиш. Бу орқали ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш саводхонлигини ошириш ва керакли кўникмаларни шакллантириш ҳисобланади.
 Эслатиб ўтамиз, курс 2019-йилнинг 3 май кунига қадар давом этади.

ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати