QARO'ZBРУСENG

Bagri keng O'zbekiston- umumiy uyimiz

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари аҳил иноқ яшамоқда. Юртимизда бир ғоя атрофида бирлашиб истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг ўзига хос азалий урф-одатлари маданиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида “Бағри кенг Ўзбекистон-умумий уйимиз”шиори остида миллатлар аро тотувлик фестивали Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди.

Мазкур фестивалда ТАТУ Нукус филиали профессор-ўкитувчилари, талаба ёшлари ҳам фаол иштирок этди.

-“Багри кенг Ўзбекистон-умумий уйимиз”шиори остидаги миллатлар аро тотувлик фестивалида талаба ёшларимиз “Миллий таомларнинг ўзига хослиги” мавзусидаги таомлар фестивалида, “Дунё рақслари” фестивалида ва пойтахтимиздаги Ёш томошабинлар театрида ташкил қилинган “Мозийга назар” миллий дастур ва анъаналарни намаён этувчи сахна кўринишларида иштирок этиб, маьнавий озиқ олди-дейди, ТАТУ Нукус филиали Ёшлар билан ишлашиш,маьнавият ва марифат бўлими бошлиғи Марат Ходжанов.

Албатта,Ватан равнақи йўлида бирлашиб,барча соҳа ва тармоқларда фидокорана меҳнат килиб муносиб ҳисса қушаётган юртдошларимизнинг мақсади бир Ўзбекистон-умумий уйимиз!

ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати