QARO'ZBРУСENG

Диққат! Танлов!

Диққат! Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали танлов муддати тугаган ва бўш турган лавозимлар учун қўйидаги йўналишларда танлов эълон қилади.

Ассистент-ўқитувчи лавозимига: 

«Ахборот технологиялари» кафедрасига - 1 ставка, Реал вақт тизимлари (рус, ўзб, кк тилларда), Сунъий интеллект (рус, ўзб, кк тилларда), Маълумотлар базасини бошкариш (рус, узб, кк тилларда) фанлари.

Катта ўқитувчи лавозимига:

«Ахборот технологиялари» кафедрасига - 1 ставка, Ахборот хавфсизлиги (узб тилда), Стенография алгоритмлари (рус, ўзб, кк тилларда), Криптография усуллари (рус, ўзб, кк тилларда) фанлари;

«Дастурий инжиниринг» кафедрасига - 1 ставка, Дастурлаш (рус тилида), Мобил қурилмалар учун дастурий қуроллар (рус тилда), Web-иловаларни яратиш (рус тилида), Web-иловаларни ишлаб чиқиш (рус тилида) фанлари.

Ассистент-ўқитувчи лавозимига: тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган фукаро (магистр, дипломли мутахассис) қатнашиши мумкин.

Катта ўқитувчи лавозимига: олий маълумотга эга бўлган фукаро (магистр, дипломли мутахассис), шунингдек, илмий даража (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ, ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган фукаролар катнашиши мумкин.

Танловда қатнашишни ҳохловчилар томонидан: директорнинг номига ариза, ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақаси, дипломлар нусхалари, паспорт нусхаси, илмий ишлари рўйҳати ва маласини оширганлиги ҳақида малака аттестати (гувохномаси) нусхаси топширилади.

Аризалар 2018 йил 31 декабрьгача кабул қилинади.

Танлов шартлари бўйича қўшимча маълумотларни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали Кенгашидан билишингиз мумкин.

Манзилимиз: Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 74-уй.

Телефонлар: 222-46-12, 222-49-10.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги

ТАТУ Нукус филиали дирекцияси.