QARO'ZBРУСENG

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчиси сайланди

Президентимизнинг жорий йил 18 июлдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу тузилма ёшларни ягона мақсад йўлида бирлаштиришга хизмат қилмоқда.

Филиал директори т.ф.д. Б.Т.Каипбергенов, профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишнинг асл мақсади Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчиси этиб илғор, «Ахборот таълим технологиялари» кафедраси ассистенти, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси лавозимида ишлаб келган, 2017 йил 1 июлдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи филиалнинг бошланғич ташкилоти етакчиси вазифасини бажарувчи лавозимида ўз фаоллиги билан улкан муваффақиятларни қўлга киргизиб келаётган Ергалиев Казбек Куанышбаевич сайланди.


Ергалиев Казбек Куанышбаевич

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жисмонан соғлом, маънан етук ва салоҳиятли интеллектуал ривожланган, мустақил ўз фикрига қалбида эса она Ватанига муҳаббати уммон бўлган ёш авлодни шакллантириш, бугунги ва эртанги тараққий илдамлаётган бир даврда интилиб ва изланиб олган билимларимизни, шу истиқлол она диёримизга сафарбар қилишимиз фаровонлигимизни қалб қўримиз билан жиловлаб нурафшон ҳаётимизни ривожланган давлатлар қаторларига қўшилиши она каби эъзозлаши айни ҳақиқат.

Буюк келажагимиз бўлган истеъдодли талаба-ёшларни ҳам манан, ҳам жисмонан иқтисодий тарафдан қўллаб-қўвватлаб ёшларимизни юксаклик сари бирдамликка чорлаб, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмга чанқоқ ёш дастурчи технолог ва мутахассисларни қўллаб-қувватлаб ва уларнинг ҳар бири мукаммал ва чуқур билим олишлари учун шароитларини муҳофаза қилиш борасида изчил ислоҳотлар кўлами йилдан йилга кенгайиб «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти бош асосларининг бири ҳисобланади.

– Бу вазифа қаътият ва аниқ масъулият юклайди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали бошланғич ташкилоти етакчиси К.Ергалиев.

Биринчи йиғилишнинг ўзидаёқ етакчига билдирилган улкан ишонч ва талаба-ёшларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий ахборот технология ва коммуникация соҳасини пухта эгаллашга бўлган интилишларини ва ғоя ташаббусларни қўллаб-қувватлаш тўла ишонч билдирди.

Salamat AVEZOV
Muxammed al-Xorezmiy atındag’ı Tashkent informatsiyalıq texnologiyaları
universiteti No’kis filialı «Oqıw ja’rdemshi bo’limi»nin’ laborantı.

So`ngi yangiliklar